1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
25 декабрь 2020 г. 261 0

Эмланган меҳнат муҳожирларини Россия ҳудудига кириши учун музокаралар олиб борилмоқда

Ўзбекистонлик мигрантларни Россияга киришда бепул эмлаш бошлангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди.

Эмланган меҳнат муҳожирларини Россия ҳудудига кириши учун музокаралар олиб борилмоқда
Фото: РИА Новости / Денис Гришкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эмланган фуқароларни ишлаш мақсадида Россия ҳудудига кириши учун Россия ҳукуматининг рухсатини олиш юзасидан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

“Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинган ва айни вақтда олимларимиз томонидан ушбу вакцина бўйича тадқиқотлар ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ушбу вакцинанинг 1 миллион дозасини харид қилиш, эмланган фуқароларни ишлаш мақсадида Россия ҳудудига кириши учун Россия ҳукуматининг рухсатини олиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда”, дейилади Агентлик хабарида.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзбекистонлик мигрантларни Россияга киришда бепул эмлаш бошлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан ҳам муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу хабарларга илова қилинаётган расмга эътибор берилса, бир фуқаронинг “Спутник V” вакцинаси тадқиқотларида иштирок этганини тасдиқловчи сертификат экани қайд этилган бўлиб, Россияга киришда эмлангани баён этилмаган.

“Шу ўринда қайд этиш лозимки, дунёнинг турли давлатларида коронавирусга қарши кўплаб вакциналар ишлаб чиқиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу илмий тадқиқотларда иштирок этиш ва коронавирусга қарши эмланиш бошқа-бошқа жараён ҳисобланади”, дейилади Агентлик муносабатида.

Аввалроқ, Ўзбекистон Россияда патент олишда талаб этиладиган тиббий маълумотномани Ўзбекистонда олишни жорий этиш юзасидан таклиф киритганди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар