Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.

651views0replies
0

UzNews.uz

Бухорода бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Вилоят ФВБ берган маълумотга кўра, кеча, 23 декабрь куни соат 16:50 да Когон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига “Хўжабарги” МФЙ, Фаровонлик кўчаси, 120-уйда яшовчи С.Қ.нинг уйидаги иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, оила аъзолари (хотини ва икки нафар фарзанди) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. 
“Терговга қадар текширув давомида марҳума Н.Қ. ва унинг фарзандлари С.С. ҳамда Б.Ҳ. нинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган”, дейилади маълумотда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қорақалпоғистонда бир кечада оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон из газидан заҳарланиб ҳалок бўлганди.
651views0replies
0

Изоҳлар