Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокурор Тошкентнинг 5 та бозоридаги нарх-навони ўрганди

Аввалроқ президент Янги йил арафасида бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларини қатъий олдини олиш вазифасини берганди.

694views0replies
0

Бош прокуратура

16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифаларини муҳокама қилганди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилганди. Ички ва ташқи бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.
Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Дилшод Рахимов бугун Тошкент шаҳрининг “Миробод”, “Аския”, “Чилонзор”, “Фарҳод” ва “Эски жўва” деҳқон бозорларида бўлиб мавжуд аҳвол билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.
Қайд этилган бозорларда, бошқа барча ҳудудлардаги каби 
Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилган.
Жумладан, ўрганилган 5 та бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш учун жами 15 нафар прокуратура ва департамент органларининг ходимлари бириктирилган.
Ярмаркаларга Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилоятларининг 50 та фермер ва деҳқонлари ҳамда қарийб 100 нафар улгуржи савдо ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари номма-ном бириктирилиб, уларга 350 та раста ажратилган.
Ушбу деҳқон бозорларида ҳафта бошидан буён 2 586 та 30 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилган бўлиб, 267 тонна гўшт, 7 млн 600 минг донадан ортиқ тухум, 722 тонна картошка, 160 тонна шакар, 136 тонна гуруч аҳолига ҳамёнбоп нархда етказиб берилиши таъминланган.
Ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминланиши ҳамда белгиланган вазифаларни тизимли равишда давом эттириш тўғрисида Бош прокурор томонидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
694views0replies
0

Изоҳлар