Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон 11 ойда $1,7 миллиардлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 225,8 млн. AҚШ долларига ошган.

710views0replies
0

president.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 1,7 млрд AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. 
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 225,8 млн AҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон 1 декабрь ҳолатига, 69 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бунда асосий улуш Тошкент шаҳри (270,9 млн. АҚШ доллари), Андижон вилояти (236,8 млн. АҚШ доллари), Фарғона вилояти (227,8 млн. АҚШ доллари) ва Тошкент вилояти (219,1 млн. АҚШ доллари)га тўғри келган.
Шунингдек, ўтган 11 ой мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Россия – 596,8 млн;
Хитой – 370,4 млн;
Қирғиз Р. – 248,8 млн;
Туркия – 189,6 млн;
Польша – 40,1 млн; 
Қозоғистон – 38,4 млн доллар.
Давстатқўм ижтимоий тармоқларда Давлат божхона қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кўрсаткичларида ўзаро фарқ борлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларга аниқлик киритди.
Қайд этилиишча, Давлат статистика қўмитаси маълумотида 10 ой якуни бўйича тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,5 млрд AҚШ долларига тенг бўлиб, бунда барча турдаги тўқимачилик маҳсулотлари назарда тутилган. Давлат божхона қўмитаси 11 ой якуни бўйича эълон қилган маълумотларда тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр кийим-кечак маҳсулотлари киритилмаган.
710views0replies
0

Изоҳлар