Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Гулистонда кузатилган ер силкиниши ва портлашга ўхшаш овоз сабаби айтилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг раҳбари ва ишчи гуруҳи томонидан вазият ўрганиб чиқилди ва хулоса берилди.

1004views0replies
0

Yandex Maps

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 20 ва 23 декабрь кунлари келиб чиқиши номаълум бўлган портлаш овози ва ер силкинишига ўхшаш ҳодисалар рўй бергани ҳақида маълум қилинган эди.  
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг раҳбари ва ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳрида рўй берган қаттиқ гумбурлаш ва ер силкиниши сабаблари ўрганиб чиқилди. 
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров мазкур масала бўйича онлайн брифинг ташкил қилиб, унда ҳолат юзасидан барча тафсилотлар маълум қилинди. 
Қайд этилишича, Ўзбекистон, Қирғистон ва Тожикистон сейсмик станцияларидан олинган маълумотлар таҳлили натижасида жорий йилнинг 20 декабр куни Тошкент вақти билан 16:33 да Гулистон шаҳридан 8 километр жануби-ғарбда магнитудаси 3 балл ва чуқурлиги ер юзига яқин бўлган, яъни 5-10 километр атрофида зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғи ер юзасига яқин бўлгани сабабли гумбурлаш овози эшитилган.
–  Бу ҳодисанинг қисқа ҳудудда, Гулистон шаҳри ва унинг атрофида сезилишининг сабаби зилзила ер юзига яқин жойда содир бўлгани билан боғлиқ. Бу ҳолатда унинг тарқалиш майдони қисқа бўлади. 23 декабрь куни эрталаб соат 02:08 да ҳам худди шундай магнитудаси 2,7 балли зилзила бўлган. Зилзиланинг ер юзига яқин бўлгани учун бу сафар ҳам гумбурлаш овози билан кузатилган, - дейди Қаҳрамон Қўчқоров.
Мутахассисга кўра, зизила ўчоғи ер ёриқлари бўйлаб эмас, балки янги зилзила ўчоғида содир бўлгани учун ҳам одамларга портлаш овозига ўхшаш овоз эшитилган.  
–  Зилзила ер остида қанча чуқурликда содир бўлса, унинг таъсир доираси шунча кенг бўлади. Аксинча зилзила ўчоғи ер юзига яқин жойлашганда фақат маҳаллий ҳудуддагина сезилади, - деди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров.
1004views0replies
0

Изоҳлар