Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдан замонавий тиббиёт маркази қуриш учун 21 гектар ер бўшатиб берилади

Мазкур тиббиёт маркази Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли қарзлари эвазига қад ростлайди.

812views0replies
0

Иллюстрация

Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) томонидан "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳаси учун ажратилган имтиёзли қарз – жами 124 миллион АҚШ доллари эвазига 300 ўринли замонавий тиббиёт маркази қурилади.
Бу борада ССВ тегишли президент қарори лойиҳасини эълон қилди.
Мазкур лойиҳада Ўзбекистон томони мамлакатга олиб кириладиган товарлар (шу жумладан транспорт воситалари) ва хизматлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиш ва бу билан давлат бюджетидан 25,8 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ билан иштирок этади.
Белгиланишича, EDCF жамғармаси бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар Ўзбекистон республика бюджетидан қопланади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, ССВ, Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 21,28 га ер майдонига эга 56-сонли ҳарбий шаҳарчани ва 48238-сонли ҳарбий қисмни Чирчиқ шаҳридаги 23-сонли ҳарбий шаҳарчага кўчириш ва бўшаган ер майдонларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз тарзда бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш таклифига розилик берилади.
Бунда, Мудофаа вазирлигининг 23-сонли ҳарбий шаҳарча инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш бўйича харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг давлат ривожланиш дастурлари ва бошқа молиявий манбаалари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилмоқда.
2021 йил февраль ойига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурилиш учун ер майдонининг ажратилиши масаласини ҳал қилади.
Қурилиш ишлари эса 2022 йил май ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.
812views0replies
0

Изоҳлар