Компания Янги йил байрами муносабати билан ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ва бошқа тоифадаги фуқаролар учун чегирмалар жорий қилмоқда.
Uzbekistan Airways AЖ бошқаруви томонидан Ўзбекистон аҳолиси учун 2021 йил 1-3 январ кунлари Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:
• индивидуал йўловчилар учун - 30%;
• туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;
• оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;
• нафақахўрлар учун - 50%;
• ногиронлар учун - 50%;
• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;
• 1941-194 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;
• Чернобил AЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш