1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
24 декабрь 2020 г. 494 0

Ўзбекистонликлар рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовларини қабул қилмоқда — фото

Кўнгиллилар синов жараёнида жами уч доза вакцина билан эмланиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонликлар рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовларини қабул қилмоқда — фото
Фото: mininnovation.uz

Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясида ишлаб чиқарилган ZF2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовлари амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур амалиёт вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан олиб борилмоқда.

Синовда 18 ёшдан катта, сурункали касалликларга чалинмаган, 5000 та кўнгилли иштирокчиларни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш билан бир қаторда танлаб олинган кўнгиллиларга 1-доза вакцина билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Кўнгиллилар синов жараёнида жами уч доза вакцина билан эмланиши кўзда тутилган.

Ушбу синовда иштирок этишга қарор қилган номзод розилик хатига имзо чекиши ва уни бир нусхасини ўзида сақлаши сўралади. Синовда қатнашишга қарор қилишдан аввал, COVID-19'га алоқадор симптомлар йўқлиги ва COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлигига шубҳа йўқлиги тасдиқланиши керак. Шунингдек, номзод COVID-19 вакциналарининг синовида иштирок этмагани ва иштирок этмаслигини тасдиқлаши лозим.

Тадқиқотда қатнашишга қарор қилган номзоднинг касаллик тарихи, саломатлик кўрсаткичлари, вакцинани қабул қилганидан сўнг йиғилган маълумотлар ва шу каби бошқа маълумотларни ёзиб олинади. Шу билан бирга номзодларга янги коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлиги тўғрисида кўрсатмалар берилади.

Ушбу синов 14 ой давом этади.

Эслатиб ўтамиз, инновацион ривожланиш вазири ўтказилаётган вакцина синовларида ножўя таъсирлар аниқланмаганини айтганди.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар