Излаш
RUUZ

Спорт

Теннисчи Темур Исмаилов Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси эмас — Спорт вазирлиги

Аввалроқ у келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб 7 йилга дисквалификация қилингани маълум қилинганди.

951views0replies
0

okstate.com

Бугун 25 ёшли ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмаилов 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга дисквалификация қилингани ва 12 минг доллар жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик.  
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги теннисчи Темур Исмоилов бўйича расмий баёнот берди.  
Маълум қилинишича, Темур Исмоилов 2013 йилдан то 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўша йили оиласи билан бирга доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилган.
Темур Исмоилов ҳалигача АҚШ фуқаролигини олмагани боис бугунгача Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) таснифига кирувчи мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашиб келган.
Айни пайтда Темур Исмоилов теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида рўйхатда турмайди.
951views0replies
0

Изоҳлар