Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

UzAuto Асакадаги завод фаолияти вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълум қилди

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларидаги Chevrolet дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади.

1079views0replies
0

avtosanoat.uz

UzAuto Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. 
Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш боғлиқ.
Қайд этилишича, истеъмолчилар томонидан сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.
Шу билан бир вақтда, республиканинг барча ҳудудларидаги Chevrolet дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади. 
Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари эса бекор қилинади. 
Бундан ташқари, дилерлик тармоғи тамонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати ҳам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади. Ушбу хизматларнинг сифат даражаси кадрларни тайёрлаш, содиқлик дастурларини жорий қилиш, мижозларнинг фикрларини ўрганиш ва бошқа кўплаб амалга оширилаётган ишлар эвазига ошириб борилади.
SАP (System Analysis and Program Development) дастурий таъминотини жорий этилиши эса савдо, хизмат кўрсатиш ва маркетинг жараёнларини янада самарали ташкил этишга имкон беради.
“Ушбу ижобий ўзгаришларнинг барчаси келгуси йилга режалаштирилган бўлиб, бу ўзгаришлардан асосий мақсад Chevrolet харидорлари автомобилни ваколатли дилерлардан сотиб олишлари ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнидан қониқиш ҳосил қилишлари ҳамда, ўзларини биз учун энг муҳим ва қадрли эканликларини ҳис қилишларига қаратилган”, дейилади UzAuto хабарида.
1079views0replies
0

Изоҳлар