Излаш
RUUZ

Жамият

“Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз бўлиб ўтади

2020 йилги “Президент арчаси” карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

944views0replies
0

xs.uz

2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-19 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинади ҳамда “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан ташкил этиладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади. 
Шунингдек, ХТВ бугунги кунда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” ҳозирланаётгани ҳақида маълум қилди.
Совғалар 28-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, умумтаълим мактабларида ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирни ўтказиш тақиқланганди.
944views0replies
0

Изоҳлар