Излаш
RUUZ

Жамият

Япония Ўзбекистонга $7,5 миллионлик йўл техникаларини беғараз етказиб берди

Йўл-таъмирлаш техникаларини беғараз етказиб бериш лойиҳаси юзасидан дастлабки келишув 2018 йилда имзоланган эди.

760views0replies
0

uzavtoyul.uz

Япония ҳукуматининг Тошкент вилоятига $7,5 миллионга тенг йўл техникаларини топширишига оид беғараз ёрдами етиб келди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.         
Автомобил йўллари қўмитаси ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан – 2018 йилнинг 30 май куни йўл-таъмирлаш техникаларини беғараз етказиб бериш лойиҳаси юзасидан дастлабки келишув имзоланган эди. Мазкур лойиҳа доирасида Япония ҳукумати томонидан – 16 та йўл-таъмирлаш техникалари ва бутловчи қисмларни Ўзбекистонлик йўлсозларга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори иштирок этди.
Тадбирда томонлар келгусида ҳам бутловчи қисмлар етказиб бериш юзасидан келишиб олишди.
760views0replies
0

Изоҳлар