Улар ўқишни иккинчи курсдан давом эттиришлари таклиф қилинмоқда.
Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузурида фискал институтни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ва Бухоро, Фарғона ҳамда Тошкент солиқ техникумлари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган эди.
Давлат солиқ қўмитаси Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Унга мувофиқ, солиқ тизимида ишлаётган ва икки йиллик иш стажига эга бўлган солиқ техникумлар, шу жумладан Фарғона, Тошкент, Бухоро солиқ коллежлари битирувчилари институтнинг бакалавр йўналишига кириш имтиҳонларини топширмасдан суҳбат асосида ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга контракт асосида қабул қилиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, иқтидорли талабалар учун Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.
Институт талабалари ва солиқ техникумлари ўқувчиларининг кундузги таълим ўқиш даври солиқ органларига ишга жойлашган тақдирда иш стажига қўшилади.
Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасига ҳудудий солиқ бошқармалари ва Халқ депутатлари туман кенгашларининг қўшма тавсиясига биноан, келгусида институтга контракт тўловини Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш шарти билан, “темир дафтар”га киритилган оилалардан ёшларнинг институтга ўқишга кириш квотасини белгилаш, Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан солиқ органлари ходимларининг ёки уларнинг институтда таълим олаётган фарзандларининг контракт тўловлари учун субсидия тўлаб беришга рухсат бериш вазифаси юклатилган.
Лойиҳа муҳокамаси келаси йил 7 январгача давом этади.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш