Излаш
RUUZ

Жамият

Таксичилар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаяпти?

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бунга изоҳ берди.

906views0replies
0

Иллюстрация / ИИВ ЙҲХББ

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.  
“Ушбу масала жуда ҳам муҳим ва долзарб ҳисобланади. Барча ҳудудларда такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар кўп. Уларнинг фаолиятига қонуний шароит яратилса, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳам ҳал бўлади. 
Лекин киракаш ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтса, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масала юзага келади. Яъни, аҳоли ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга қўйиладиган талабларни ҳар бир ўзини ўзи банд қилган киракаш ҳам бажариши керак деган масала кўтарилган ва 67 талик рўйхатдан чиқариб ташланган. 
Лекин бу дегани бу борада иш тўхтаб қолди, дегани эмас. Ушбу масала бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган ҳамда мақбул ечим изланяпти. Лекин бу воқеа қачон рўй бериши ҳақида аниқ жавоб айта олмайман”, - деди Фазлиддин Умаров.   
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилишни рўйхатга олиш – мустақил ишловчиларни расман рўйхатдан ўтказиб, уларнинг фаолиятини қонунийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганди.
906views0replies
0

Изоҳлар