1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Технологиялар
22 декабрь 2020 г. 794 0

Ўзбекистонда Амир Темур ҳақидаги тарихий видеоўйин яратилди

“Мангу саркарда” номли ушбу видеоўйин устида дастурчилар бир йил давомида ишлаган.

Ўзбекистонда Амир Темур ҳақидаги тарихий видеоўйин яратилди
Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонлик дастурчилар “Мангу саркарда” номли биринчи тарихий ўйинни тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда “Yangi O'zbekiston — yangicha dunyoqarash” расмий канали хабар берди.  

Ушбу видеоўйин мобил, консол ва видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи ўзбекистонлик дастурчилар гуруҳи – UIC Games томонидан яратилган ва у Амир Темур ҳақида.

Айтилишича, “Мангу саркарда” Unreal Engine технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган марказий Осиёдаги илк видеоўйиндир.

“Видеоўйиндаги ҳаракатлар 14 асрдаги тарихий фактларга асосланади. Бунда тарихий сюжетлардан тортиб, кичик деталларгача аниқликда ишлаб чиқилган. Қаҳрамонларнинг кийимлари ва қуроллари учун эса Амир Темур музейидаги экспонатлар ўрганиб чиқилган”, - дейилади хабарда.

“Мангу саркарда” юқори бюджетли ўйинлар синфига киради. Дастур муаллифларининг айтишича, видеоўйин ҳозирги ҳолатга келгунга қадар 29 кишилик гуруҳ бир йил давомида иш олиб борган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар