Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбек самбочилари Жаҳон кубогида 14 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари мусобақанинг илк кунида 8 та, иккинчи кунида эса 6 та медалга эга чиқди.

1021views0replies
0

Миллий гвардия

16-20 декабрь кунлари Москва шаҳрида самбо бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда 17 давлатдан 130 дан ортиқ спортчилар қатнашди.
Ўзбекистонлик самбочилар 3 олтин, 8 кумуш ва 3 бронза медалларини қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида мезбонлар – Россиядан кейин фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.
Бугун эрта тонгда Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкентга қайтиб келди.
1021views0replies
0

Изоҳлар