Излаш
RUUZ

Жамият

Россия 56 нафар фуқарони жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга топширди

Экстрадиция қилинган фуқароларни олиб келиш учун махсус авиарейс ва қўриқчилар гуруҳи юборилган.

857views0replies
0

Иллюстрация / РИА Новости

22 декабрь куни Новосибирск аэропортида зарур хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда оғир ва ўта оғир жиноятларни амалга оширган фуқаролар Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар берди.
Ўзбекистон томони республика ҳудудига экстрадиция қилинган шахсларни олиб келиш учун махсус авиарейс ва қўриқчилар гуруҳини юборган.
Экстрадиция қилинган фуқаролар одам ўлдиришга уриниш, ўғрилик, талончилик, гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб сотиш ва бошқа жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилади.
857views0replies
0

Изоҳлар