Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентдаги “Малика” бозори олдида 21 яшар йигит фуқарони пичоқлади — видео

Тергов департаменти ҳолат бўйича маълумот берди.

1787views0replies
0

Видеодан кадрлар

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Малика” савдо марказининг ёнида номаълум шахс орқадан келиб пичоқ ургани акс этган видео тарқалганди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳолат бўйича маълумот берди.  
Маълум қилинишича, 8 декабрь куни соат 13:40 да 21 ёшли Саидаҳмад Х. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган “Малика савдо мажмуаси”нинг асосий кириш дарвозаси олдида 27 ёшли Рустам М. билан жанжаллашиб, жанжал давомида қўлидаги “пакки” пичоғи билан фуқаро Рустам М.нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Рустам М.нинг танасида бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати, ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳатлари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат бўйича Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Яқинда “Абу Сахий” бозорида ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирганди.
1787views0replies
0

Изоҳлар