Излаш
RUUZ

Жамият

Хориждан келувчилар коронавирус инфекциясига ўз ҳисобидан экспресс тест топширади

Экспресс тест COVID-19'га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам олинади.

595views0replies
0

АГН «Москва»

Республика махсус комиссияси 2020 йил 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур тартибга кўра, COVID-19'га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.
Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.
Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан мазкур янги тартибни ҳисобга олишларини сўраб мурожаат қилди.
595views0replies
0

Изоҳлар