Излаш
RUUZ

Жамият

Халқ банки раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири албатта аёл бўлади – Танзила Норбоева

Бу ҳақда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг йиғилишида маълум қилинди.

659views0replies
0

senat.uz

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишда мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, улар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Норбоева Халқ банки ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарларининг бир нафар ўринбосарлари, бундан буён албатта аёл киши бўлиши ҳақида маълум қилди.
–  Эндиликда Халқ банкининг ўринбосари аёл киши бўлади. Ундан ташқари вилоятлардаги Халқ банки раҳбари ёки раҳбари ўринбосарларидан бири албатта, аёл киши бўлади. Улар айнан тадбиркор аёлларга кредит ажратиш масалалари билан шуғулланади. Бунинг учун махсус йўналиш очиляпти. Шу мақсад учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги Фонд маблағларидан 100 млрд сўм йўналтирилади, - Танзила Норбоева.
Кейинроқ Сенат Раиси "Халқ банкининг ўринбосари аёл киши бўлиши қонун билан белгиланади, деганим йўқ. Аёллар ва эркакларга тенг имконият берилиши учун бир нафар аёл номзод аёллар тадбиркорлиги билан шуғуллансин, деган тавсия берилди" дея айтган гапларини изоҳлади.
Маълумот учун, бугунги кунда бошқарув лавозимларида аёлларнинг улуши 26,6 фоизга етказилган. Бундан ташқари, ўтган йилги сайловларда республикада биринчи марта Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар орасида аёллар улуши 32 фоиз, Сенат ҳамда маҳаллий Кенгашларда эса қарийб 25 фоизни ташкил этган.
659views0replies
0

Изоҳлар