Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент кўчаларида эшак аравалар ҳаракати ҳам чекланиши мумкин

Мутасаддилар бу билан шаҳарда тирбандликни камайтиришни кўзламоқда.

1122views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликни олдини олишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳасига кўра, пойтахт кўчалардаги транспорт воситалари ҳаракатини яхшилашга юк транспорт воситалари ҳаракатини аниқ белгилаш орқали эришиш мумкин.   
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситаларининг қатновини тартибга солиш мақсадида марказий кўчалар бўйлаб тиркамали аравалар (от ёки бошқа ҳайвонларга қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма)нинг ҳаракатини чеклаш ҳам режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликни олдини олиш мақсадида, пойтахт ҳудудида N1 тоифали (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган) автотранспорт воситаларидан юқори транспорт воситалари ҳаракати тиғиз вақтларда, яъни эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар, кечки соат 17:00 дан 20:00 га қадар чекланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.  
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг мазкур қарори лойиҳасига кўра, фавқулодда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзли махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бундан мустасно.
1122views0replies
0

Изоҳлар