Излаш
RUUZ

Жамият

1 январдан мактабларда янги тарғиботчилар иш бошлайди

Ушбу лавозимга Ўзбекистондаги таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар, ОТМ профессор ва ўқитувчилари жалб қилинади.

3576views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.  
Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.
Ушбу лавозимга Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари жалб қилинади.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига — умумтаълим муассасаларидаги “Ёшлар етакчиси” лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобидан, ОТМнинг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига — мазкур олий таълим муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Мазкур тарғиботчиларга ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари юкланади.
3576views0replies
0

Изоҳлар