Излаш
RUUZ

Жамият

Миллий университетнинг икки кафедраси негизида янги университет ташкил этилади

Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганлар тегишли ҳудуддаги давлат ташкилотларида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.

1215views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Аҳолига психологик хизмат кўрсатиш ва психология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  
Унга мувофиқ, Ўзбекистон миллий университетининг “Психология” ва “Социология” кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университети ташкил этилади. 
Белгиланишича, 2021/2022 ўқув йилидан университетда ўқув жараёни бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Шунингдек, университетда тегишли ҳудуддаги давлат ташкилотларида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий маълумотли психологларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади. 
Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич:
•  республиканинг 14 та худудида олий таълим муассасалари ҳузурида хўжалик ҳисобида иш юритадиган аҳолига психологик ҳизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этилади;
•  психология соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари йилига 30 фоиздан ошириб борилади;
•  психология соҳаси профессор-ўқитувчилари ва илмий ҳодимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида тизимли малака ошириши ҳамда стажировка ўташлари ташкил этилади;
•  туман (шаҳар) маҳаллалари тузилмасида оила психологи лавозими жорий этилади;
•  мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари, маҳалла ва оила тизимида фаолият олиб бораётган барча психолог мутахассислар белгиланган тартибда 3 йилда бир маротаба тегишли малака ошириш курсларида ўқишлари ташкил этилади;
•  ўрнатилган тартибда фаолият юритадиган нодавлат психологик маслаҳат муассасалари тармоғи ҳамда онлайн психологик хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади;
•  таълим муассасаларида жорий этиладиган ўқитиш дастурлари ўқувчиларнинг ёш, психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари ва эҳтиёжларига мослиги бўйича психологик экспертизадан ўтказилади.
Лойиҳа муҳокамаси 2021 йил 3 январгача давом этади.
1215views0replies
0

Изоҳлар