Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент марказидаги қатор кўчалар қарийб бир ойга ёпилди

Кўчалар байрам тадбирлари туфайли транспортлар ҳаракатланиши учун ёпиқ бўлади.

706views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Янги йил тантаналари муносабати билан пойтахт марказида байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.  
Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан 2021 йил 15 январь соат 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
– Буюк Турон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
– Зарафшон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
– Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.
706views0replies
0

Изоҳлар