Излаш
RUUZ

Жамият

Поезд чипталарида талабаларга 50 фоизлик чегирма берилади

Чегирма даври 28 декабрдан келаси йил 10 январигача амал қилади.

820views0replies
0

UzNews.uz

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 28 декабрдан, 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталарида таъриф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.  
Компания буни талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтишида ҳамда мамлакатимизнинг қадимий ва навқирон шаҳарларига саёҳат қилишларига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширганини таъкидлаган.
Қайд этилишича, ушбу чипталар имтиёзли бўлганлиги учун уларни фақат темир йўл кассаларида ҳарид қилишингиз мумкин. 
Қўшимча маълумотни 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
820views0replies
0

Изоҳлар