Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қаршида ис газидан 13 нафар ўсмир заҳарланди. Улар ётоқхонада яшашган

Ўсмирларнинг (ҳаммаси ўғил бола) энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда.

611views0replies
0

UzNews.uz

Қаршида ис газидан 13 нафар ўсмир заҳарланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишча, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига бугун, 19 декабрь куни соат 06:50 да ис газидан заҳарланган жами 13 нафар ўсмир келтирилди. 
Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлган.
Ўсмирларнинг (ҳаммаси ўғил бола) энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда. Уларнинг 3 нафари оғир, 5 нафари ўрта оғир ҳолда шифохонага келтирилган бўлса, қолганларига амбулатор шароитда тиббий ёрдам берилган. 
Кўрсатилган тиббий хизматдан кейин уларнинг барчасининг аҳволи яхшиланган.
611views0replies
0

Изоҳлар