Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Гулистонлик TikTok’чиларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди — видео

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлган йигитларга нисбатан жазо чораси қўлланилди.

1641views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Кеча ижтимоий тармоқларда гулистонлик TikTok’чиларнинг хатти-ҳаракатлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Улардан икки нафари автомобиллар светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагида рақсга тушиб, йўл қатнов қисмида автомобилларнинг ҳаракатланишига халақит берган ва пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтиш қоидаларини бузиб, ўзларининг ҳаётини хавф остига қўйган. 
UzNews.uz’га Сирдарё вилояти ИИБдаги манбаси мазкур TikTok’чи йигитларга нисбатан жамоат тартибини бузгани учун тегишли баённома тузилиб, 3 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини маълум қилди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда, Гулистон шаҳридаги “Учрашув” кафесига TikTok’чи йигит ички кийимда кириб келгани акс этган видеони интернет тармоғига жойлаган. Видеодан англашилишича, ички ишлар ходимлари официант орқали “унга кўйлакларини кийишини, бўлмаса чиқиб кетишини” етказади. 
Ушбу фуқарога нисбатан ҳам жамоат тартибини бузганлиги учун тегишли баённома тузилиб, 4 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг 183-моддасига (Майда безорилик) кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Аввалроқ, Андижондаги “безори TikTok’чилар” маъмурий қамоқ ва жарима жазосига тортилганди.
1641views0replies
0

Изоҳлар