Саидакбархон Акбаров Шавкат Мирзиёев таклифи билан лавозимга тайинланганди.
Кеча, 18 декабрь куни Tashkent city’даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов президент таклифи билан 23 ёшида ўзига ўринбосар бўлган Саидакбархон Акбаровнинг ишдан кетиш сабабини маълум қилди.
“Бу йигитимиз ишга жуда яхши киришди. Бу жуда катта лавозим ва катта масъулият талаб қилади. Бунақа лавозимда ишлаган одам бутун вақтини ишга бағишлаши керак. У ҳали дипломга эга эмаслиги учун ўзи бу лавозимдан кетишини айтди. Диплом олиши кераклигини ва ўзини бизнесда синамоқчи эканини айтиб, қўйиб юборишимизни сўради.
Ташкилот раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаш учун жуда катта тажриба керак. Саидакбар учун бу тажриба бўлди. Биз унга қўлдан келганча ёрдам бердик. Аммо унинг ўзи бу лавозимдан кетишни сўради”, - деди Азиз Абдуҳакимов.
Эслатиб ўтамиз, Саидакбархон Акбаров 2018 йилда Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабаси бўлган вақтида президентга берган амалий таклифлари ортидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бошқарувчи этиб тайинланганди.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш