Излаш
RUUZ

Жамият

Кундузи “фаралар”ни ёқиб юриш қоидаси бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган мазкур тартиб бекор қилинди.

749views0replies
0

UzNews.uz

Кеча, 17 декабрь куни кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.  
Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:
- транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
- йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
- болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
- хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
- механик транспорт воситаларини шатакка олишда;
- мотоцикл ва мопедларда. 
“Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади” – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 9 апрелида Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарорига асосан “куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгилаб қўйилганди.
Кейинроқ, кундузи “фаралар”ни ёқиб юриш ҳақидаги қоида 2021 йилнинг 1 январига қадар қолдирилганди.
749views0replies
0

Изоҳлар