Излаш
RUUZ

Жамият

Ялпи мажлис кун тартибига Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи киритилмаган – Танзила Норбоева

Аввалроқ, навбатдаги ялпи мажлисда Конституцияга ўзгартишлар киритишга оид масала кун тартибига киртилгани айтилганди.

667views0replies
0

senat.uz

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси кун тартибига “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун киритилмаган.
Сенат Раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, Сенатда Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмайди. Олий Мажлис Сенатининг мазкур ялпи мажлиси кун тартибига киритилмаган. 
–  Бу масала кун тартибига киритилган тақдирда ҳам халқимиз билан маслаҳат қилган ҳолда иш тутилади. Конституция жуда ҳам муҳим қомусимиз. Ўзбекистонда ҳеч қайси қонун ҳужжати "сирли" қабул қилинмайди. Ҳамма нарса очиқ-ошкора қабул қилинаяпти, кўриб чиқилаяпти, - деди Танзила Норбоева.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12 декабрь куни UzNews.uz Сенат расмий сайтига таяниб, мазкур ялпи йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш масаласи ҳам кўрилиши ҳақида хабар берганди.
667views0replies
0

Изоҳлар