Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Давлат бюджети – 2021: “бошқа ташкилотларга” ажратилган маблағ юзасидан изоҳ берилди

Шунингдек, молия вазири “бошқа ташкилотларга” қайси турдаги ташкилотлар киритилиши билан боғлиқ маълумотларни ҳам келтириб ўтди.

993views0replies
0

senat.uz

Бугун, 18 декабр куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида Молий вазири Тимур Ишметов “2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг 5-иловасига мувофиқ биринчи даражааги бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратилган маблағларнинг чекланган миқдорлари тўғрисидаги жадвал охирида келтирилган “бошқа ташкилотларга” атамаси ва унга ажратилган 23,5 трлн сўм миқдоридаги маблағга оид изоҳ берди.
Молия вазирига кўра, ҳар бир давлатда бўлгани каби мазкур “бошқа ташкилотлар”да ҳарбий ва ҳарбийлашган ташкилотлар бор. Ушбу ташкилотларга ажратилган харажатларни йўналишлар ва вазирликлар кесимида очиқчасига эълон қилиш бу хавфсизлик масалалари билан боғлиқ.
– Халқаро стандартлар каби биз ҳам буни ошкор қилолмаймиз. Лекин парламент сўровига асосан ёпиқ ҳолда барча маълумотларни очиб беришимиз мумкин, - деди Тимур Ишметов.
993views0replies
0

Изоҳлар