Излаш
RUUZ

Жамият

Келаси йилда ижтимоий нафақа олувчилар сони икки бараварга оширилади

Молия вазири 2021 йилда бюджет маблағларини ишлатишда нималарга эътибор берилишини айтди.

591views0replies
0

senat.uz

Бугун 18 декабрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида молия вазири Темур Ишметов ҳам сўзга чиқди.
Молия вазири келгуси йилда 1 млн 200 минг нафар оилаларга ижтимоий нафақа тўлаш орқали 2021 йилда ижтимоий нафақа олувчи оилалар сонини икки баравар ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади.
Темур Ишметов бюджет маблағларини самарали ишлатишда биринчи даражали тўловларни, иш ҳақи, стпендиялар, нафақа ва пенсияларни ўз муддатида тўлашга эътибор қаратилишини билдирди. 
Қайд этилишича, биринчи даражали бюджет харажатлари келгуси йилда 82,7 трлн сўмни, яъни жами харажатларнинг 50 фоизини ташкил қилади.
2021 йилда Давлат бюджети даромадлари 147,2 трлн сўм миқдорида ёки жорий йилга нисбатан 13 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Давлат бюджетининг 2021 йилги харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 165,8 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 24 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
591views0replies
0

Изоҳлар