Бу билан хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардаги ходималарнинг ҳам ҳомиладорлик нафақасига бўлган ҳуқуқи тикланади.
Келгусида ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш орқали ҳомиладорлик нафақасини босқичма-босқич – иш берувчи эмас, балки ижтимоий суғурта жамғармаси тўлаб бериш масаласи ишлаб чиқиляпти.
Бу ҳақда бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида ҳомиладор аёлларга вақтинча ишсизлик нафақасини тўлашга оид саволларга жавоб берган Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев маълум қилди.
– Ҳомиладор аёлларга вақтинча ишсизлик нафақасини тўлаш бўйича маблағларнинг келгуси йилдаги прогнозини олдиндан аниқ айтиш имкони йўқ. Шу сабабдан умумий маблағлар ҳажми ўтган йилги маблағларни ҳисобга олиб Молия вазирлигида режалаштирилади. Ва жойлардан олинадиган талабларномалар асосида ойнинг биринчи санасига қадар молиялаштириб берилади, - деди вазир ўринбосари.
Маълумки айни пайтда хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар бўйича ҳомиладорлик нафақаси хўжалик ташкилотларининг ўз ҳисобидан амалга оширади. 2021 йилга мўлжалланаётган Давлат бюджетидан эса бюджет ташкилотларида ишловчи ҳомиладор аёлларга вақтинча ишсизлик нафақаси учун 414 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиляпти.
Вазир ўринбосари ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтди.
– Бугунги кунда шу масалада Молия вазирлиги томонидан Ижтимоий ҳимоя концепцияси ишлаб чиқилган. Келгусида ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш ва ҳомиладорлик нафақасини босқичма-босқич иш берувчи эмас, балки ижтимоий суғурта жамғармаси тўлаб бериш тизимига ўтиш масаласи кўриляпти, - деди Жамшид Абруев.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш