Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Нукусда “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилганлар автомобиль йўлини тўсиб қўйди — видео

Мутасадди вазирлик мазкур ҳолатни изоҳлади.

1041views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида жамоатчилик ишларида ишлаб келган фуқаролар ўзларининг ойлик маошларини ололмаганидан норози бўлиб шаҳардаги Бандликка кўмаклашувчи марказ биноси олдидаги йўлни тўсиб қўйгани акс этган видеолавҳа тарқалганди.
Ҳолат бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги муносабат билдирди.  
Вазирлик томонидан тезкор ўрганиш ўтказилган.  
Аниқланишича, жорий йил ноябрь ойида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Нукус шаҳрида 1 184 нафар ишсиз фуқаро қўшимча равишда МФЙлар буюртмасига асосан жамоат ишларига жалб этилган ва уларга 817 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланган.  
Амалдаги тартибга мувофиқ, буюртмачи – иш берувчи томонидан жамоат ишларида бажарилган иш ҳажми тўғрисида далолатнома, жамоат ишига қатнашганлигини тасдиқловчи қайднома (табель) тақдим этилганидан сўнг мазкур ҳужжатлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан кўриб чиқилиб, Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча маблағлари молиялаштирилиб берилади.
Қайд этилишича, ҳозирги кунга кадар фуқароларга 226 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди, қолган 591 миллион сўм маблағ Нукус шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилади.
Хабарда ўрганиш якуни билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши, маблағлар тўлиқ тўлаб берилгани ва айбдор мансабдор шасхларга чоралар кўрилганлиги тўғрисида кўшимча маълумот берилиши таъкидланган.
1041views0replies
0

Изоҳлар