Излаш
RUUZ

Жамият

“Истиқлол” мажмуаси, “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” метро ҳалқа йўли — президент Мустақиллик байрамига оид қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

680views0replies
0

UzNews.uz

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси ташкил қилинади.   
Байрамни юқори кайфиятда ўтказиш учун бир қатор амалий ишлар олиб борилади.
Хусусан, Тошкент шаҳрида  “Истиқлол” мажмуаси ташкил этилади. У ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо этилади.
Пойтахтда барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номланади.
Ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилади.
680views0replies
0

Изоҳлар