1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
17 декабрь 2020 г. 742 0

Ўзи ва болаларини каналга ташламоқчи бўлган аёл узр сўради — видео

Шунингдек, аёлнинг эри ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

Ўзи ва болаларини каналга ташламоқчи бўлган аёл узр сўради — видео
Фото: Видеодан кадр

Бугун ижтимоий тармоқларда “Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида аёл ўзи ва фарзандларини каналга ташламоқчи” эканлиги акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кейинроқ, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтганди.

Ҳодиса бўйича мутасадди ташкилотлар вакиллари аёл билан суҳбат олиб борган.

“Бутун Ўзбекистон халқига бугундан кейин болаларимни оқ ювиб оқ тарашга ваъда бераман. Болаларимни сувга ташлаш ниятим йўқ эди. Асабим қўзиб тургани учун оғзимдан ўша фикрлар чиқиб кетган, тан оламан. Узр сўрайман”, - дейди аёл. 

Олиб борилган суҳбатлар давомида аниқланишича, ушбу ҳолатга оилавий келишмовчилик сабаб бўлган. 

Аёлнинг эри ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

“Ҳеч қанақа арзийдиган сабаб йўқ. Битта шу муаммо у-бу нарса олиб беринг деганида, шошмай тур, биринчи ўринда мен кредитимни тўлашим керак, дедим. Давлатдан кредит олганман”.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар