Излаш
RUUZ

Жамият

Ахборот соҳасида жамоатчилик иштирокини ошириш учун  4,4 млрд сўм ажратилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

692views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Адлия вазирлиги ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.  
Асосий вазифалар сифатида ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини янада такомиллаштириш борасида жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик институтлари фаолияти учун қулай шароитлар яратиш ва уларнинг ролини янада ошириш, давлат ва жамият, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш ва фаолияти шаффофлигини таъминлаш, давлат хизматчилари ва аҳолининг ахборот маданияти ва рақамли саводхонлигини ошириш белгиланган.
Қарорга мувофиқ, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 4,4 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Молия вазирлиги ажратилган маблағлардан ўз вақтида, тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади, зарур ҳолларда аниқланган камчиликлар юзасидан материалларни Бош прокуратурага киритади.
Жамоатчилик кенгашига давлат субсидиясини олиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига мурожаат этиш тавсия этилмоқда.
Шунингдек, ахборот макони шаклланиши шароитида давлат органларининг самарали фаолиятини таъминлаш кўникмалари, жамоатчилик билан ишлашни ташкил этишнинг инновацион усул ва технологиялари, давлат хизматчиларининг ахборот маданияти ва рақамли саводхонлигини оширишга оид махсус ўқув курслари ишлаб чиқилади.
692views0replies
0

Изоҳлар