Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ҳаракатланиш вақтида машинадан чиққан Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди — видео

Ҳодиса пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган.

1025views0replies
0

Видеодан кадр

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Ҳаётини хавфга қўйиб видеога тушиш мода бўлдими?” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалганди. 
Видеолавҳада қор ёғаётган бир пайтда Malibu, Spark ва Lacetti автомобиллари ҳайдовчилари Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган.
Spark ҳайдовчиси автомобилнинг ён ойнасидан тана қисмини чиқариб, ўзи ва атрофдаги бошқа ҳаракат иштирокчилари саломатлигини хавфга қўйган.
ИИВ ЙҲХББ маълум қилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, Spark ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган, Х.Т. билан профилактик суҳбат олиб борилди ва белгиланган тартибда чора кўрилди. Видеолавҳада акс этган бошқа қоидабузар ҳайдовчи ва йўловчилар бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.  
1025views0replies
0

Изоҳлар