Излаш
RUUZ

Жамият

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари чет элга “загран” паспортсиз чиқарилмайди

ИИВ ўзбекистонликларга хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартибини қайта эслатди.

5423views0replies
0

UzNews.uz

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилдан бошлаб чет элга чиқишлари учун хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлишлари шарт. Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати мазкур тартибни қайта эслатиб ўтди.   
Чиқиш биометрик паспорти фуқароларнинг доимий яшаш ҳудудларидаги “паспорт стол”лари томонидан берилади.
Чет элда доимий рўйхатда турадиган Ўзбекистон фуқаролари эса Ўзбекистоннинг хориждаги доимий ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
–  ариза (анкета);
–  биометрик паспорт (туғилганлик ҳақида гувоҳнома);
–  агар бўлса, олдин тақдим этилган хорижга чиқиш биометрик паспорти;
–  БҲМнинг 120 фоизи бараварида давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Вояга етмаган фуқаролар учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
— ариза (анкета);
— биометрик паспорт ёки 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
— агар бўлса, олдин тақдим этилган хорижга чиқиш биометрик паспорти;
— хорижга чиқиш учун ота-она ёки васийлик қиладиган одамнинг нотариал тасдиқланган рухсати, ҳамроҳ фуқаронинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
— БҲМнинг 80 фоизи бараварида давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг амал қилиш муддати вояга етмаган шахслар учун 5 йилгача, 16 ёшдан катта шахслар учун 10 йилни ташкил қилади.
5423views0replies
0

Изоҳлар