Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

У бир неча ҳолатда одамлар ишончига кириб, улардан фирибгарлик йўли билан нақд пуллар олиб юрган.  

860views0replies
0

UzNews.uz

Қашқадарёда ўзини Ички ишлар ходими дея таништириб юрган фуқаро қўлга олинди. 
Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Касби тумани Денов қишлоғида яшовчи, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2019 йил 21 октябрдаги ва 2020 йил 25 август кунидаги ҳукмларига кўра, фирибгарлик ва пора бериш жиноятларини содир этганлиги учун 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланган фуқаро такроран фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиимтеъмол қилиш билан ўзганининг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноятини содир этган.  
Жумладан, 2020 йил 29 октябрь куни фирибгар жиноий шериги билан Чироқчи туманида яшовчи фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, жиноий шериги орқали ўзини вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи деб таништириб, фуқарога Чироқчи тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан ёрдам беришни ваъда қилади ва ундан 700 минг сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олади.
Шунингдек, у жиноий шериги орқали ўзини вилоят Ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармасида ишловчи ходим дея таништириб, Чироқчи туманида яшовчи икки нафар фуқаронинг қариндошларини ички ишлар органларига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, улардан 2020 йил ноябрь ойи давомида ҳарбий гувоҳномалар ва жами 2 300 АҚШ доллари ҳамда 3 800 000 сўм нақд пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
860views0replies
0

Изоҳлар