Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилади

Тизим учта босқичда амалга оширилади.

966views0replies
0

UzNews.uz

“Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.   
Қарорга мувофиқ, Давлат экология қўмитаси тизимидаги “Махсустранс” ДУК ва “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимига ўтказилади.
“Махсустранс” ДУК иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади. 
2021 йил 1 мартдан қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилади:
•  1-босқичда (2021 йилда) – Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган МФЙ ҳудудида чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
•  2-босқичда (2022 йилда) – “Махсустранс” ДУК томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
•  3-босқичда (2023 йилдан бошлаб) – барча туманларда чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.
1-босқичда истеъмолчилар рангли чиқинди контейнерлари ва (ёки) қайта ишланадиган пакетлар билан бепул таъминланади.
Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари истеъмолчилар томонидан чиқиндилар саралаб йиғилганлигини инобатга олиб пасайтирилган ҳолда белгиланади.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри аҳолиси чиқинди ва электр энергияси учун тўловларни бирлаштирган ҳолда тўлашлари мумкинлиги айтилганди.
Шунингдек, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар миқдори оширилганди.
966views0replies
0

Изоҳлар