Излаш
RUUZ

Технологиялар

Герб, президент асарлари, ўзбекча куйлар — “Ўзбекистон” смартфони ҳақида нима маълум?

“Навоий” ЭИЗда “Ўзбекистон” смартфонлари ишлаб чиқарилмоқда. Гаджет миллий дизайн ва тусга эга.

2062views0replies
0

cooperation.uz

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Telecom Devices PRO” МЧЖ “Ўзбекистон” смартфонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  
Мутахассис Зарнигор Жуманова лойиҳаси асосида яратилган 64 гигабайт хотира ҳажмига эга мазкур смартфонлар ички бозорга мўлжалланган.
“Ўзбекистон” смартфонлари ўзига хос миллий дизайн ва замонавий кўринишга эга бўлиб, унинг дастурий таъминоти ўзбекона тусга эгалиги билан ажралиб туради. Мобил алоқа воситасига Ўзбекистон президенти асарлари, классик ва замонавий ўзбек адабиётининг нодир намуналари тўплами, радиоинссенеровкалар, 100 дан ортиқ ўзбекча куй ва қўшиқлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари тасвири туширилган фото-альбомлар юкланган.
Қолаверса, смартфонга “Ҳукумат” дастури ҳам юкланган бўлиб, дастурга барча вазирликлар, тузилмалар ва ташкилотларнинг ишонч телефонлари рақамлари киритилган. Телефон рақамлар ўзгарган тақдирда қурилма автоматик тарзда рақамларни янгилаш функциясига эга.
Экран “заставка”сига мамлакатимиздаги диққатга сазовор масканларнинг фотоларини танлаш, чақирув ва “будильник” учун эса ўзбекча куй ва қўшиқларни ўрнатиш мумкин.
– Телефон панелининг марказий қисмига Ўзбекистон герби жойлаштирилиши ўзига хос янгилик бўлди, - дейди “Telecom Devices PRO” МЧЖ раҳбари Нодир Раҳимов. - Шу билан бирга маҳсулотимиз миллий бренд эканлигини инобатга олиб, телефонлар махсус совғабоп қутиларга жойланди. Бошланишига 3000 дона “Ўзбекистон” смартфонларини ишлаб чиқариш билан чекланган бўлсак, айни пайтда маҳсулотимизнинг 50 фоиздан кўпроғи сотилди. Бундан ташқари, компаниямиз болалар телефон қўл соатлари, CDMA 450 стандартидаги стационар телефонларни ишлаб чиқаришни бошлади. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиздаги камчиликлар устида ҳам ишлаб, технологияни мукаммаллаштиришни давом эттиряпмиз. Смартфонлар яқинда ишлаб чиқарилганига қарамай, айтганимдек, ушбу маҳсулот ўз харидорларини тез топиб олди. Шунингдек, гаджетлар қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
2062views0replies
0

Изоҳлар