Россия институти томонидан рус тили барқарорлиги индекси тузиб чиқилди.
А.С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти экспертлари МДҲ давлатларида рус тилининг барқарорлиги бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини маълум қилди.
Ушбу тадқиқот ўтказилишидан мақсад – рус тилининг ҳолатини маълум давр, мамлакат, минтақа кесимида холис таҳлил қилиш эканлиги таъкидланади.
Маълумотларни йиғишда илк бор муҳим кўрсаткичлар асосида амалга оширилди. Унда мазкур тилда гаплашувчи аҳоли сони, халқаро ташкилотларда рус тили мақоми, ушбу тилдаги ОАВлар сони, илмий ахборот ҳажми, Интернет фойдаланувчилари сони ва мавжуд ресурслар миқдори каби кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинган.
МДҲ мамлакатларида эса қуйидаги омиллар – рус тилидаги ҳукумат органлари сайти мавжудлиги, миллий таълим тизимида рус тилининг борлиги, илмий коммуникацияда рус тилидан фойдаланиш даражаси ҳисобга олинган.
Маълумотларга кўра, рус тилида гаплашувчилар сони 258 миллионни ташкил қилган ва жаҳонда энг кўп гаплашиладиган тиллар орасида 8-ўринни эгаллаган.
МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 4,55 кўрсаткич билан 9-ўринга лойиқ кўрилган. Худди шундай кўрсаткич тўплаган Латвия ҳам 9-поғонадан жой олди.
Кучли учликка – Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон кирган. Рўйхатнинг охирида Туркманистон, Литва ва Грузия бормоқда.
Аввалроқ, Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлаганди. Унинг жамғармаси мамлакатда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган дастурга ёрдам беради.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш