Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 75 мингдан ошди

Республикада бир ҳафтада инфекцияни юқтирганлар сони мингтага ошди.

1129views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 13 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 138 нафарга ортиб, 75 094 тани ташкил этмоқда.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Республикада касалликдан соғайганлар жами 72368 (+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 176 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 053 нафарга етганди.   
Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазири ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтиб, айни пайтда мамлакатда COVID-19’нинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинганди.
1129views0replies
0

Изоҳлар