Излаш
RUUZ

Сиёсат

Депутат Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи бўлишининг ижобий тарафларини санади

Унга кўра, бу лоббичилар ва протекционизм тарафдорларига катта зарба бўлади.

948views0replies
0

РИА Новости

11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида Ўзбекистон мазкур ташкилотнинг кузатувчи давлат мақомини олди.
Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Ўзбекистон учун муҳим бўлган жиҳатларини айтганди.  
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлабоев Азамжон ЕОИИга кузатувчи бўлишнинг ижобий жиҳатларни санади.   
Унга кўра,  
- ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдода тўсиқларнинг қисқариши. Бу экспортчиларга фойдали бўлади ва Ўзбекистон бозорларида рақобатни кучайишига олиб келади;
- меҳнат мигрантларимизнинг Россия ва ЕОИИнинг аъзо давлатларига бориш шароитларини яхшилайди;
- маҳаллий протекционизм тарафдорлари ва лоббичиларнинг Ўзбекистонда ўзларига мос фойдали қоидаларни чиқариш имконияти камаяди, боиси бу қоидалар энди иттифоқ доирасида аниқланади.
948views0replies
0

Изоҳлар