Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 декабрь куни чақирилади

Унда бир қатор қонунлар, жумладан, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш масаласи кўрилади.

1025views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси 2020 йил 18 декабрь куни чақирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  
Жумладан, навбатдаги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ва яна бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.  
Шу билан бирга, Ўзбекистон Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Қолаверса, Ўзбекистон адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.
1025views0replies
0

Изоҳлар