Излаш
RUUZ

Жамият

Йил бошидан буён ис газидан заҳарланиб 61 киши вафот этган

Сенат Кенгашининг бугунги йиғилишида газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

759views0replies
0

Иллюстрация / ФВВ

2020 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ жами 52та ҳолат содир бўлган ва уларда 39 нафар фуқаро жабрланган ва 61 киши вафот этган. 
Бу ҳақда бугун, 11 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш масалаларига бағишланган видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишида маълум қилинди.
Бундан ташқари йиғилишда газ портлаши билан боғлиқ 12 та ҳолат кузатилгани ва бунинг оқибатида 147 киши жароҳатланиб, 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида ҳам маълум қилинди.
–  Aйрим хонадонларда йиллаб техник кўрик ўтказилмасдан, фуқароларга газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари тўлиқ ўтказилмасдан қолмоқда, - деди сенатор Қутбиддин Бурхонов Сенат кенгаши йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида бир кечанинг ўзида бир хонадоннинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жорий йил 1 декабрда эса Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги хонадонда газ чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб, хонадон эгалари вайроналар остида қолганди. Оқибатда икки киши вафот этганди.
759views0replies
0

Изоҳлар