Замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи локомотивларининг биринчи партияси Ўзбекистонга олиб келинди.
Хитойдан Ўзбекистонга замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи локомотивларининг биринчи партиясии, яъни 3 та юк ва 1 та юк-йўловчи локомотиви ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Яқин кунларда янги электровозларнинг 2-партиясида яна 5 дона (3 юк ва 2 юк-йўловчи) электровозларини олиб келиш кутилмоқда. 2020 йил охирига қадар электровозларнинг 3-партиясини, яъни 3 та юк электровозларни олиб келиш режалаштирилган. 2021 йилда эса, шартномада белгиланган қолган 13 та юк ва 5 та юк-йўловчи электровозлар олиб келинади.
Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонга 30 та замонавий электровозлар ва улар учун керакли бўлган эҳтиёт қисмларни олиб келиш режалаштирилган.
Мазкур жараён Осиё тараққиёт банки иштирокида “Локомотивларни сотиб олиш йўли билан локомотивлар паркини янгилаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа 2017 йил 27 февралда Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик дастури доирасида маъқулланди. 2019 йил 30 августда эса ОТБ билан лойиҳа учун 170 миллион AҚШ доллари миқдорида кредит шартномаси имзоланди.
2019 йил 17 июлда бўлиб ўтган халқаро тендер натижалари бўйича CNTIC-CRRC-DRLOCO консорциуми билан иккита кузовли 24 та электровозни (16 та юк ва 8 та юк-йўловчи) олиб келиш бўйича 134,6 миллион AҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди. Электровозларни шартномага мувофиқ етказиб бериш муддати 2021-2022 йилларда амалга ошириш белгиланди.
Шу билан бирга, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг юк электровозларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил январ ойида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ билан биргаликда лойиҳага ажратилган суммадан тежалган 35,37 миллион AҚШ доллар эвазига ОТБга қўшимча 6 та электровоз ва эҳтиёт қисмларни олиб келиш бўйича қўшимча битимни имзолашни маъқуллаш тўғрисида мурожаат қилишди. ОТБ ушбу талабни 2020 йил феврал ойида маъқуллади.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш