Излаш
RUUZ

Маданият

Хивадаги Тош ҳовли саройи деворини хусусий корхона бузган — Маданият вазирлиги

Аввалроқ, сарой девори бузилгани акс этган фото кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

1854views0replies
0

t.me/historyorient

Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти 2020 йил 10 декабрдаги Тош ҳовли саройида девор бузилиши бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар бўйича маълумот берди.  
Маданий мерос департаменти томонидан аниқланишича, Тош ҳовли саройини шарқий томонидаги девор қисми бузилишига сабаб буюртмачи ташкилот “Ичан- Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси бўлиб, “Сургут нефть строй” пудратчи хусусий корхонаси томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни деворнинг тепа қисми бузилган.
“Ичан- Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида ҳар қандай таъмирлаш-тиклаш ишлари Департамент қошидаги Илмий-эксперт кенгаши хулосаси асосида бажарилиши ва ЮНEСКО ташкилоти билан келишиш зарурлиги аниқ белгиланган бўлсада, аммо лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб оборилган.
Ҳозирда Департамент ходимлари томонидан Тош ҳовли саройида таъмирлаш-тиклаш ишлари тўхтатилган бўлиб, ноқонуний олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари тўғрисида ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳужжат тайёрланмоқда.
1854views0replies
0

Изоҳлар