1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
11 декабрь 2020 г. 1334 0

“Чемоданга жойланган мурда”нинг қотилларига ҳукм ўқилди

Бугун Тошкент шаҳар судида мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.

“Чемоданга жойланган мурда”нинг қотилларига ҳукм ўқилди
Фото: Бош прокуратура

Жорий йилнинг август ойида Олий судда таъминотчи вазифасида ишлаган фуқаронинг жасади Қибрай туманида саёҳат жомадонидан топилгани ҳақида хабар бергандик.

Кейинроқ қотиллик юзасидан 2 нафар шахс гумонланувчи сифатида қамоққа олингани маълум қилинганди.  

Асосий гумондор сифатида Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлими бошлиғи эканлиги айтилганди.  

Бугун, 11 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.

Судья Алишер Жалилов раислигида ўтган суд мажлисида ўқилган суд ҳукмига кўра судланувчиларнинг бири 19 йилга, унинг жиноий шериги 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар